“Нурли маскан” да Янги йил байрами
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси Қарши шаҳридаги 18-сонли “Нурли маскан” мактаб-интернатида Янги йил байрами ташкил этишди. Тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ва мактаб педагогик жамоаси ҳамда ўқувчилари иштирок этишди. Тадбирни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов очиб, барча “Нурли маскан” ўқувчи ва ўқитувчиларини Янги йил байрами билан табриклади. Ўқувчилар келгусида ўз билими ва иқтидори билан Ватан равнақига муносиб ҳиссаларини қўшишига ишонч билдирди. Албатта Янги йил байрамини болажонларнинг шўх-шодон ўйин-кулгусисиз тасаввур этиб бўлмайди. Байрамда Қорбобо ва Қорқиз ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан улашилган совғалар, турли кўринишдаги эртак қаҳрамонларининг чиқишлари болажонларга бир олам завқ бағишлади. Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан айтилган она Ватанни мадҳ этувчи шеърлар ва қўшиқлар байрамга ўзгача файз бағишлади.
Тадбирда ижро этилган шеърлар,
куй-қўшиқлар болажонларнинг байрам кайфиятини кўтариб, катта таассурот
қолдирди.