15 Январ 2024 йил 1459

“Ностандарт вазиятларда ходимларни ўзини бошқариши ҳамда фаолиятда юзага келадиган зўриқиш ва стресс ҳолатларни олдини олишнинг психологик усуллари”

Қашқадарё вилояти ИИБда ички ишлар органлари хизматига қабул қилинган ва турли соҳаларда фаолият олиб бораётган ходимлар билан “Ностандарт вазиятларда ходимларни ўзини бошқариши ҳамда фаолиятда юзага келадиган зўриқиш ва стресс ҳолатларни олдини олишнинг психологик усуллари” мавзусида психологик тренинг машғулотлари ҳамда семинар машғулотлари ўтказилди.

Кўлами кенг тадбирда ички ишлар органлари ходимлари фуқаролар билан мулоқотда босиқ ва вазмин ҳолатда хушмуомалада бўлиши, ҳолатни холис баҳолаб, қонуний чора кўриш усулларини қўллаши, шахслар билан мулоқотга киришаётганда ўта чидамли бўлиши тушунтирилди.

Семинар якунида ходимлар билан турли стрес ҳолатлардан чиқиш ва руҳий мувозанатни сақлаш усулларига оид амалий машғулотлар ўтилди.

Text to speech