24 Феврал 2022 йил
439
Ноқонуний қум шағал қазиб олган фуқаро жаримага тортилди
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Китоб тумани бўлими инспекторлари, ИИБ ва ЙПХ ходимлари билан биргаликда ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.
Назорат рейд мобайнида “Обод” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёси ўзанидан ноқонуний равишда фуқаро М.У томонидан қум шағал аралашмасини қазиб олаётганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми билан баённома расмийлаштирилиб, 2.700.000 минг сўм жарима белгиланди.
Шунингдек, ҳуқуқбузарга ўзбошимчалик билан қазилма бойликларини қазиб олиш ноқонунийлиги тушунтириб ўтилди.