13 Апрел 2024 йил 435

Ноқонуний равишда сақлаб келинаётган турли хилдаги дори воситаларини савдосига чек қўйилди

Инсон қадри устувор даражага кўтарилган мамлакатимизда фуқаролар саломатлигини сақлаш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу боис соғлиқни сақлаш тизимида ҳам инсон саломатлигини асраш борасида босқичма-босқич ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 

Фуқаролар саломатлигини асрашда соғлиқни сақлаш тизимининг муҳим тармоқларидан бўлган  фармасевтика соҳасининг роли ўта муҳим. Аммо сифатсиз дори-дармонларни истеъмол қилиш беморни даволаш ўрнига аксинча уни аҳволининг ёмонлашувига айрим ҳолларда ўлимига сабаб бўлиб қолиш ҳолатлари жамиятда  учраб турибди. 

Юртимизга ноқонуний йўллар билан кириб келган, сифат назоратидан ўтмаган дори воситаларини сотиш, уларни етказиб бериш, сақлаш каби қонунбузарликлар содир этишга уринган Қарши туманида истиқомат қилувчи шахсларнинг кирдикорлари фош этилди. 

Худди шундай ҳолат жорий йилнинг  3-апрель куни Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси  Тезкор қидирув хизмати жиноят қидирув бўлими  Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва Қарши туман ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда аниқланди. Туманни “Янги Батош” маҳалласида яшовчи фуқаро  М.Қ.  яшаш хонадонида Сурхондарё вилояти Шеробод тумани “Каттаҳаёт” маҳалласида яшовчи фуқаро А. С. бошқарувида бўлган юк автомашинасига хонадонда ноқонуний равишда сақлаб келинаётган турли хилдаги дори воситаларини юкламоқчи бўлгани тадбир иштирокчилари томонидан аниқланди. 

Фуқаро М. Қ.нинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонда тахминий қиймати 720 миллион сўмлик 31 хил турдаги жами 7909 қутилар ва 600 дона шиша идишларда дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 2024 йил 12 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1863-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech