22 Апрел 2024 йил 509

Ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар ушланди

2024 йил 21 апрель куни Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ер сотиш билан боғлиқ яна бир жиноят фош этилди.

Маълум бўлишича, Қарши шаҳар Шайхали маҳалласида яшовчи Элёр Косон тумани Ниҳол маҳалласида яшовчи Қахрамон билан тил бириктириб, шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган Шайхали маҳалласидаги 0,08 гектар ер майдонини Қарши шаҳри кадастрлар палатасида ишловчи мансабдор танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, харидордан 75 000 000 сўм пулларни олган вақтда вилоят ИИБ тезкор ходимлар томонидан ушланди.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси  2-қисми  “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech