3 Сентябр 2021 йил
460
Ногиронлиги бўлган фуқароларнинг яшаш хонадонига бориб ID-карталари топширилмоқда
Чироқчи тумани ИИО ФМБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари ижтимоий ҳимояга муҳтож касалманд ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг яшаш хонадонига бориб, шахсини тасдиқловчи ҳужжат яъни, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ID карталари топширмоқда.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан туманнинг 3-сектор ҳудуди "Дам" маҳалласида яшовчи 2005 йилда туғилган I гуруҳ ногирони Роҳила Тоштемированинг яшаш хонадонида бўлган туман Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходими унга Ўзбекистон Республикаси фуқароси ID картаси бериб, Мустақиллик байрами билан табриклади ҳамда унга бадиий китоблар совға қилди. Бу каби тадбирлар туман бўйлаб давом этади.