27 Ноябр 2023 йил 933

Ногиронлиги боʼлган 11 нафар опа-сингилларимизга ИД-карталари топширилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари боʼйича вакили (омбудсман) билан ҳамкорликда Шаҳрисабз туман Ички ишлар, Шаҳрисабз туман ФҲДЁ боʼлими масʼул ходимлари ҳамда  Шаҳрисабз “Мурувват” ногиронлиги боʼлган шахслар учун аёллар интернат уйига ташриф буюришди.

Бугун масъуллар томонидан барча керакли ҳужжатлар тайёрланиб онлайн тарзда расмийлаштирилди ҳамда ушбу муассасада истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг 11 нафарига фуқаролигини тасдиқловчи ИД-карталар топширилди.

Ушбу муассаса раҳбарияти кўрсатилаётган бу каби ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбарига ҳамда масъулларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Text to speech