3 Май 2024 йил 377

Ногиронлиги бўлган фуқароларга ID-карталар топширилди

Шаҳрисабз туман ИИБ МваФРБ хамда вилоят божхона бошқармаси таркибий тузилмалари томонидан вилоятимизда жойлашган “Саховат” ва “Мурувват” уйларига доимий равишда ташриф буюриб, улар ҳолидан хабар олмоқда.

Куни кеча Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ҳамда Шаҳрисабз туман ИИБ МваФРБ масъул ходимлари билан ҳамкорликда Шаҳрисабз “Мурувват” ногиронлиги боʼлган шахслар учун аёллар интернат уйига ташриф буюришди.

Ушбу муассасада истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг 5 нафарига фуқаролигини тасдиқловчи ID-карталар топширилди.

Ушбу муассаса раҳбарияти кўрсатилаётган бу каби эътибор учун давлатимиз раҳбарига ҳамда масъулларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Text to speech