7 Июл 2021 йил 408

Ногирон онахонга ID-картаси берилди

 

            Юртимизда у ким, қайси миллат вакили бўлишидан қатъий назар инсонпарварлик тамойилларидан келиб чиқиб, унинг ҳақ-ҳуқуқларига устувор қадрият сифатида ёндошилмоқда. Бундай хайрли ва эзгу ишлар қонунларимида ҳам ўз аксини топган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги  “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 2-иловаси , 2-боб, 15-бандига мувофиқ “Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар, соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ID-картани расмийлаштириш ва олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига шахсан ўзлари ёки қонуний вакиллари орқали (оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда) мурожаат этганда, ID-карта маълумотларни йиғиш пунктининг масъул ходими томонидан ўн беш кун муддатда ушбу шахсларнинг яшаш манзилига борган ҳолда расмийлаштириб берилади. Бунда кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмайди.”-деб белгиланган.

Фармон талабидан келиб чиқиб, айни кезларда соғлиги йўқлиги туфайли мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган, 1935 йилда Россия Федерациясида туғилган Сафаргалиева Дания Рахматуловнани хонадонига Қарши шаҳар ИИО ФМБ М ва ФРБ ходимлари ташриф буюриб, амал қилиш муддати тугаган “Хорижий фуқаро учун” Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ID-картага алмаштириб берилди.

Онахон бундай эътибор ва ғамхўрлик учун муҳтарам Президенимизга, ички ишлар органлари ходимларига самимий миннатдорчилик билдирди.

Text to speech