4 Декабр 2023 йил 1130

Ногирон фахрийлар ҳолидан хабар олинди



     Бутун дунё аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғида, яъни етти кишидан бири ногирон бўлиб, шундан 100 миллиондан ортиғини болалар ташкил этади.

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан 3-декабрь - “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан ҳар йили вилоят ҳудуди бўйлаб барча ногиронларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиниб, ижтимоий кўмакка муҳтож ногиронлар ҳолидан хабар олиб келинмоқда.

      Шу муносабат билан бугун, Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси вакиллари Ички ишлар органларида кўп йиллар хизмат қилиб, ҳозирда ижтимоий кўмакка муҳтож нафақадаги ходимлар ҳолидан хабар олишди. 

     Ички ишлар органларида Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимидан нафақага чиққан, истеъфодаги полковник Нарзулла Жуманов, жазони ижро этиш колонияси бошлиғи ўринбосари лавозимидан нафақага чиққан, истеъфодаги майор Шероват  Маҳмудов, истеъфодаги капитан Зинченко Тамара ҳамда истеъфодаги сержант Юля Салавяновалар хонадонига борилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон каби ижтимоий ёрдамлар кўрсатилд.

 Вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ёши улуғ фахрийларни маънавий қўллаб-қувватлаб, руҳиятини кўтариш мақсадида хизмат давридаги воқеаларни эслаб суҳбатлашдилар.

Text to speech