3 Июл 2021 йил 537

НИЗО ҚОТИЛЛИККА БОШЛАДИ


Косон тумани “Тошкўприк” МФЙда фермер хўжалиги раиси билан ёлланма ишчиси ўртасидаги ўзаро келишмовчилик туфайли рўй берган қотиллик жинояти юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ, туман ҳокимлиги, прокуратураси, ИИБ раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва жиноят содир этган шахснинг ота-оналари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Муҳокама йиғилишида сўзга чиққан вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев оила турмуш доирасида содир этилган бу жиноятни юзага келтирган сабаб ва омилларни атрофлича таҳлил этди.
Маҳалла фаоллари бу ишга панжа орасида қараган. Негаки, расмиятчилик юзасидан икки томондан ҳам шикоят тушмагани учун уларнинг жанжалига бирор марта аралашмагани маҳалла фаоллари кескин танқид остига олинди. Бундай салбий ҳолатлар қайта такрорланмаслиги учун маҳалланинг масъул мутасаддиларига хизмат текшируви тайинланиб, огоҳлик ва ҳушёрликни ошириши лозимлиги қайд этилди.
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошган сектор раҳбарлари қаттиқ огоҳлантирилиб, масъул мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Text to speech