Нишондан йўқолган моллар зоминдан топилди
Нишон тумани “Ёшлар Диёри” МФЙда яшовчи К.С. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, 2021 йил 28 июль куни соат 11:00дан 15:00га қадар бўлган вақт оралиғида, туманнинг “Ойдин” МФЙ ҳудуди дала майдонида боғлиқ ҳолда турган 8 бош жами бозор баҳоси 44.000.000 сўм бўлган йирик шохли моллари номаълум шахслар ўғирлаб кетилганлиги билдирган.
Туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб берилган суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятини, Нишон тумани “Ойдин” МФЙда яшовчи, муқаддам судланган Т.Ш. ҳамда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани “Баландравод” МФЙда яшовчи, муқаддам судланган Н.Ж. томонидан содир этилганлиги аниқланди. Гумондорларнинг кўрсатмаси асосида Жиззах вилояти Зомин тумани “Бахт” МФЙда яшовчи Т.К.дан 5 бош йирик шохли ўғирланган моллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Энди ўғрилар молларни қандай қилиб Зомин туманига олиб борганини терговчига айтиб беришига тўғри келади. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.