27 Март 2024 йил 193

“Қўнғиртоғ” ҳарбий дала ўқув майдонида вилоят ИИБ таркибий тузилмалари ва ҳудудий ички ишлар органлари ходимлари билан қурол-аслаҳа ҳамда жанговар техникалардан фойдаланиш бўйича амалий ўқ отиш машғулотлари бошланди.

Қашқадарё  вилоят ИИБ таркибий тузилмалари ва ҳудудий ички ишлар органлари шахсий таркиби билан  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг меъёрий буйруқлари, шунингдек ходимларнинг хизмат вазифаларини бажариш вақтида, жанговар ҳаракатларда, вазият кескин ўзгарган экстремал шароитларда ҳамда жанговар шайликнинг юқори даражаларида самарали ва ишончли ҳаракат қилиши, юклатилган вазифаларни муваффақиятли бажариши учун зарур бўлган ҳарбий маҳорат, тезкор-тактик фикрлаш,  юксак ахлоқий-руҳий ва жисмоний ҳолатини шакллантириш мақсадида бир қатор ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда. Жумладан, яқинда ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли  “Қўнғиртоғ” ҳарбий дала ўқув майдонида вилоят ИИБ таркибий тузилмалари ва ҳудудий ички ишлар органлари ходимлари билан қурол-аслаҳа ҳамда жанговар техникалардан фойдаланиш бўйича амалий ўқ отиш машғулотлари бошланди.
Text to speech