Нишон туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг мувофиқлаштирувчи кенгашининг 2024 йил 6 ой якуни бўйича йиғилиш ўтказилди
Йиғилишда
туманда фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муассаса раҳбарлари, маҳалла еттилиги
иштирок этди.
Нишон
туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг туманда қонунийликни
мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашни ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва
манфаатларини ҳимоя этиш борасида 2024 йил 6 ойи давомидаги фаолияти якунлари
ва келгусидаги вазифалари тўғрисида танқидий ва таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.
Кенгашда
муҳокама этилган масала юзасидан вилоят прокурорининг ўринбосари О.Қўлдошев,
туман прокурори С.Джалилов, туман ИИБ бошлиғи Ш.Рахмановларнинг фикрлари
тингланди.
Танқидий
ва таҳлилий тарзда ўтган ушбу йиғилишда, маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва
жиноятчиликни олдини олиш борасида аниқланган ва йўл қўйилган камчиликлар
устида ишлаш, борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.