28 Май 2024 йил
419
Нишон туманида тунги хизматга жалб этилган ходимлар билан йўриқнома ўтказилди.
Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник З.Xўжанов, туман ҳудудларида тунги хизматни ташкил этиш, борасида йўриқнома ўтказилди.
Йиғилишда профилактика инспекторлари, миллий гвардия офицерлари, ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Таъкидландики Вилоят ҳудудида охирги кунларда содир этилаётган ўта оғир жиноятлар ҳақида гапирилиб, ходимларга хизматни манзилли ташкил этиш, оммавий ўтиришларни олдини олиш ва йўл қўймаслик, тунги хизматга бириктирилган ходимларга тунги хизматни сифатли ташкил этиш, ҳар қандай савдо дўконларни ўз вақтида беркитиш чораларини кўриш, ҳудуддаги ташкилот ва мактаблар қоровулларини ҳушёрлигини ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.