27 Май 2024 йил 378

Нишон туманида тунги хизматни ташкил этиш, жамоат тартибини сақлаш борасида йўриқнома ўтказилди.

Нишон тумани прокурори С.Джалилов ва туман ИИБ бошлиғи Ш.Рахмановлар туманимиз ҳудудида тунги хизматни ташкил этиш, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун режа асосида хизматга жалб қилинган ходимларга хизмат олди йўриқнома ўтказилди.
Ўтказилган мазкур йўриқнома йиғилишида маҳаллалардаги профилактика инспекторлари, миллий гвардия офицерлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Нишон тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ш.Рахманов томонидан жамоат жойларида, маҳаллаларда ходимлар томонидан хизматни олиб бориш жараёнлари билан танишиш асносида уларга қўшимча йўриқнома ва тавсиялар бериб ўтилди.

Ҳудудларда осойишталикни таъминлашга барча бирдек масъул эканлиги таъкидланиб, бу борада жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликда ишларни ташкил қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Text to speech