4 Июл 2024 йил
460
Нишон туманида "Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги доирасида семинар ўтказилди
Қашқадарё вилоятида 1 июлдан - 30 июлга қадар “Кибер
маданиятни юксалтириш ойлиги – Cyber month Қашқадарё” комплекс тарғибот тадбири
бошланди.
Шу муносабат билан, Нишон тумани хокимлиги йиғилишлар залида
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона ва ташкилотлар масъуллари ва
нуронийлар иштирокида ўқув семинар ўтказилди.
Семинар аввалида вилоят Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув
хизмати киберхавфсизлик маркази масъул ходими, Республика марказий банки
мутахассиси туман ИИБ бошлиғи томонидан мазкур ойликнинг мақсади, вазифалари,
олдинда режалаштирилган ҳаракатлар хусусида тадбир қатнашчиларига атрофлича
маълумот бериб ўтдилар.