28 Март 2025 йил 648

Нишон туманида хавфсизликни таъминлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда

Нишон туманида Президент қарори ижросини таъминлаш, жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2025 йилда маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш учун қуйидаги чора-тадбирлар бажарилди:

3 та муҳим манзилга "ташвиш тугмаси" 24 дона кўча чироқлари ўрнатилиб, маҳаллаларнинг ёруғлиги таъминланди.

15 та кузатув камераси ўрнатилди, жумладан: 2 та 360⁰ бурчакда кузатувчи камера, 1 та юзни идентификация қилувчи камера, 9 та оддий кузатув камералари, аҳоли ва муассасалар серқатнов бўлган йўлларда пиёдалар йўлаклари ташкил этилди.

2 дона йўл белгиси ўрнатилди, йўл ҳаракатининг хавфсизлиги таъминланиб, чиқиндихоналар батамом тозаланиб, уларга дарвозалар ўрнатилди.

Ушбу чора-тадбирлар орқали туманда хавфсизликни ошириш, аҳоли учун тинч ва осойишта муҳит яратишга қаратилган амалий ишлар давом этмоқда.

Text to speech