17 Апрел 2024 йил
392
Нишон туманида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Нишон
туман ҳокимлигида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи Абдувоҳид Саломович Исмоилов,
туман ҳокими Б.Тоғаев, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи полковник
Абдувоҳид Саломович Исмоилов сўзга чиқиб, туманда жиноятчилик ва
ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, содир этилганларини фош этиш, ходимлар ўртасида
хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилишини атрофлича таҳлил этди.
Кун
тартибида муҳокама этилган масалалар юзасидан бошқарма бошлиғи масъулларга аниқ
топшириқлар берди.
Йиғилишда
подполковник Шерзод Рахмонов Нишон туман ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.