22 Апрел 2024 йил 263

Нишон тумани ИИБ бошлиғи ўзига бириктирилган маҳаллаларда ўрганиш ишларини олиб борди

Нишон тумани 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ш.Рахманов "Ширинобод" маҳалласида маҳалла еттилиги билан учрашиб, аҳолининг бўш турган ерлардан оқилона фойдаланиб, томорқа маданиятини юксалтириш ва даромад олишлари лозим бўлган барча имкониятларни ишга солиш бўйича топшириқлар бериб ўтди.

Шунингдек, ушбу маҳаллада серунум ерлардан фойдаланиб, картошка, помидор, саримсоқ пиёз каби сабзавотларни етиштириб, ички бозорларга етказиш орқали бандлигини таъминлашни режалаштириш бўйича аҳоли хонадонларида бўлиб, керакли тавсиялар ва аклифлар берди. 

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.


Text to speech