9 Декабр 2024 йил 719

Нишон туман ИИБда жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов ва туман ИИБ раҳбарияти, тезкор ҳамда бошқа соҳавий хизмат вакиллари иштирок этди. Йиғилишида бошқарма бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов амалдаги йилнинг ўтган даврида туманда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни “Иссиқ излар”да фош этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишларни атрофлича танқидий-таҳлил қилди.

Ҳуқуқбузарликлар, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш ва рўй берганларини фош этиш, қонунбузарликларга барҳам бериш, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда туман ИИБ тезкор ва соҳавий хизматлар ходимларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини янада кучайтириш лозимлиги иштирокчиларга тушунтирилди. 


Бундан ташқари, ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинаётгани, шу боис фаолият давомида инсон қадри учун шиори остида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда тамагирлик, порахўрлик, манфаат эвазига хизмат интизоми ҳамда қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик ҳақида иштирокчилар қаттиқ огоҳлантирилди.

Йиғилиш сўнгида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech