Янги Ўзбекистоннинг ватанпарвар ёшлари
Қарши
шаҳридаги ҳарбий қисмда “Янги Ўзбекистоннинг ватанпарвар ёшлари” ўқув йиғини
доираисда шаҳар-туманлардаги уюшмаган ва пробация назоратидаги ёшларнинг
қизиқишлари, қобилияти, иқтидори ва муаммоларини ўрганган ҳолда касб-ҳунар
ҳамда чет тилини ўрганишга йўналтириш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка
жалб қилиш орқали фаол ижтимоий ҳаёт тарзига йўналтиримоқда.
Бу галги
ўқув йиғинида Яккабог туман ички ишлар бўлими Пробация гуруҳғи назорати
остидаги ва уюшмаган 32 нафар ёшлар қатнашмокда.
Ўқув
дастури доирасида Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг сайёр суд мажлиси
ўтказилиб, унда назоратдаги шахсларга ҳуқуқий тушунчалар берилди. Якунда туман
ички ишлар бўлими бошлиғининг тавсияномасига биноан Пробация гуруҳи
назоратидаги 2 нафар ёшлар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод
қилинди.
Ўқув
йиғини давом этмоқда.