9 Январ 2025 йил
327
“Янги Ўзбекистон армияси, мамлакат таянчи, халқимиз фахри” шиори остида Косон туманида ташкил этилган тадбирда қатнашишди
ИИВ Қашқадарё академик лицей ўқувчилари 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон армияси, мамлакат таянчи, халқимиз фахри” шиори остида Косон туманида ташкил этилган тадбирда қатнашишди.
Тадбирда лицей ўқувчилари ҳарбийларнинг
жанговар машиналари ва қуроллари, алоқа воситалари ҳамда мавсумий кийимларини
томоша қилишди.
Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар
онгида адолат ва қонун устуворлиги ғояларини сингдириш, ёшларда ватанпарварлик,
танлаган касбига садоқат, мардлик сингари туйғуларни кучайтиришга қаратилган
тадбирда ўқувчилар катта таъссурот олишди.