10 Январ 2025 йил 606

“Янги ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри”

Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри” ғояси асосида “Армия ва ёшлар” номли ҳарбий ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.

Жануби - Ғарбий махсус ҳарбий округи тасарруфидаги ҳарбий қисмлар, ички ишлар органларининг ҳарбий тузилмалари, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорлигида Қарши шаҳрида ҳарбий парадга старт берилди.   

Ҳарбий парад Қарши шаҳридан бошланиб, Косон туманида поёнига етди. 

Сўнгра, Косон тумани марказида кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёш ходимларга, мактаблар ва академик лицейлар ўқувчиларига мамлакатимиз Қуролли кучларининг қудрати ва ҳарбий салоҳияти ҳақида тушунчалар берилиб, ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар намойиш этилди.

Ёшлар кўргазмага қўйилган ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар билан яқиндан танишиб, соҳага бўлган қизиқишлари янада ортди.

Якунда Косон туман марказида таниқли санъаткорлар иштирокида галаконцерт бўлиб ўтди.

Мамлакат Қуролли кучларининг 33 йиллиги байрамига бағишланган тадбирлар вилоятда кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Text to speech