“Янги Ўзбекистон – аёл қадри улуғланган юрт!”
Қашқадарё вилоятида “Зўравонликсиз 16 кун” тадбир доирасида “Янги Ўзбекистон – аёл қадри улуғланган юрт!” шиори остида “Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, томорқадан унумли фойдаланиш ва даромад топишга ўргатиш, жиноятчилик ва зўравонликнинг олдини олиш бўйича “Қашқадарё тажрибаси” мавзусида республика форуми бўлиб ўтди.
Форумда
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар
қўмитаси раиси Зулайхо Махкамова, Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор
Бекмурод Абдуллаев, Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов, вилоят ички ишлар
бошқармаси бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
Кенгаши раиси ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмита раиси, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари – Оила ва хотин-қизлар бошқармалари
бошлиқлари, ҳудудий ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошлиқлари ўринбосарлари, шаҳар-туман
ҳокимликлари хотин-қизлар бўлими мутасаддилари иштирок этишди.
Тадбирни
вилоят ҳокими Муротжон Азимов очиб, хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини
ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, улар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни
олдини олиш ҳамда турли тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоялаш борасида Қашқадарё
вилоятида тизимли ишлар амалга оширилганини таъкидлади.
Ички
ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев тадбирда иштирок
этиб, мамлакатимизда хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт
олдини олиш, аёлларни фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, зўравонлик ва
тазйиқдан ҳимоя қилиш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳамкор
ташкилотлар билан биргаликда бир қатор профилактик тадбирлар ўтказилганини таъкидлади. Бунда
маҳаллаларда ички ишлар органлари ходимлари оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда
«Оқила аёллар маслаҳат кенгашлари» ҳамкорлигида хотин-қизлар билан манзилли
тарзда якка тартибдаги таъсирчан профилактик тадбирлар мунтазам амалга
оширилгани боис қатор ютуқлар қўлга киритилганини билдирди.