“Энг яхши тезкор ходим”
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Энг яхши тезкор ходим” танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Танловда вилоят ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув хизмати ва унинг шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида фаолият кўрсатаётган тезкор ходимлар ўзаро ғолиблик учун беллашдилар.
Кўрик-танловда дастлаб ходимлар тўсинда тортилиш 100 ва 1000 метрга югуриш синовлари топширди.
Сўнгра ходимларнинг мерганлик маҳоратини синовдан ўтказиш мақсадида ўқ отиш машқи бўлиб ўтди.
Мерганлик синовидан ходимларнинг руҳий ҳолати ва бошқа хислатлари ўрганиш мақсадида психологик тест синовлари топширишди.
Мусобақада вилоят ички ишлар бошқармаси Тезкор-қидирув хизмати жиноят қидирув бошқармаси катта тезкор вакили капитан Шахзод Шаропов барча рақибларидан устунлигини намойиш этиб, ғолиблик шоҳсупасидан жой олди.
Чироқчи тумани ички ишлар бўлими Тезкор қидирув хизмати Терроризмга қарши курашиш гуруҳи тезкор вакили катта лейтенант Эсонхон Қурбонов 2-ўринни, вилоят ички ишлар бошқармаси тезкор-қидирув хизмати ташкилий-мувофиқлаштириш бўлими катта мутахассиси майор Нуралиев Асрор 3-ўринни банд этди.
Энди ғолиблар кўрик-танловнинг республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қилади.