26 Апрел 2024 йил 616

“ЭНГ ЯХШИ МЕРГАН”

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида шахсий таркибнинг касбий, жисмоний  тайёргарлигини ошириш борасида жанговар  машғулотлар, спорт мусобақалари мунтазам уюштириб келинмоқда.

Жумладан, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғига асосан, бошқарма жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патрул пост хизмати батальони ёпиқ ўқ отиш майдонида ички ишлар органларининг шаҳодатланган аёл ва эркак ходимларнинг касбий ва жанговар шайлигини ошириш, турли мураккаб вазиятларда қуроллардан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида “Энг яхши мерган” мусобақаси бўлиб ўтди. 

Ички ишлар органларининг соҳавий хизматлар ва шаҳар-туман ички ишлар бўлими ходимлари иштирок этган мусобақада дастлаб қатнашчилар билан жанговар қуроллар ва махсус воситаларни қўллаш, уларнинг техник-тактик хусусиятлари, тўлиқсиз қисмларга ажратиш ҳамда йиғиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. 

МЕрганлик мусобақасининг ходимлар ўртасида ўтказилган баҳсларида Шаҳрисабз тумани ички ишлар бўлими ходими, майор Муроджон Маҳкамовга тенг келадиган мерган топилмади. Навбатдаги совринли ўринлар  Деҳқонобод тумани ички ишлар бўлими ходими лейтенант Шохруҳ Жонтемиров ва Миришкор тумани ички ишлар бўлими ходими, лейтенант Асқарали Чориевга насиб этди. 

Мусобақанинг хотин-қизлар ўртасида бўлиб ўтган баҳсларида биринчи ўринни Китоб тумани ички ишлар бўлими ходими, майор Дилабза Севинова, 2 ўринни бошқарма маънавий –маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник Зарина Кенжаева ва 3-ўринниҚарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими терговчиси, капитан Мафтуна Шокирова банд этди. 

Бу каби машғулотлар ходимларнинг фавқулодда ҳолатлар ва қалтис вазиятларда тўғри ва оқилона қарор қабул қилишида асқотиши табиий.  

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.


Text to speech