6 Сентябр 2024 йил 480

“Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси”

Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 10-сонли Фармони ва Ички ишлар вазирлигининг теишли кўрсатмасига мувофиқ Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ички ишлар бўлими бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари  ўртасида “Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси” кўрик-танлови бўлиб ўтди.   

Биринчи босқичда бўлиб ўтган танловда иштирокчиларнинг тарбиявий ишлар - хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш аҳволи, “ходимбай” ишлаш кўрсаткичлари, шахсий таркибнинг малака тоифаси кўрсаткичлари, оммавий ахборот воситаларида орқали тарғибот-ташвиқот ишлари, жамоавий-руҳий муҳитни соғломлаштириш ҳамда психодиагностик текширувлар кўлами ва натижалари, ижтимоий кўмак ва ҳуқуқий ҳимоя кўлами, ўтказган маданий тадбирлари, кутубхонадаги китоблар фонди ва ходимларнинг адабиётларни мутолаа қилиш таҳлили ҳамда тавсия этилган 39 та адабиётни ўқиганлиги, Ватанпарварлик бурчаги, “Маънавият ва маърифат хонаси”нинг жиҳозланиши, маънавият ва маърифат дарси имтиҳони натижаси таҳлил этилди. 

Танловнинг иккинчи шартида иштирокчиларнинг давлат бошқаруви соҳасидаги билими, тавсия этилган бадиий адабиётлар мазмуни оғзаки савол жавоб, ички ишлар органларида амалга оширилган ислоҳотлар ва соҳанинг меъёрий буйруқларига оид билим даражаси тест синови асосида аниқланди. 

Учинчи шартда эса иштирокчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлик даражаси тўсинда тортилиш, 100 ва 1000 метрга югуриш синовдан ўтказилди. 

Тўртинчи босқичда иштирокчилар билан якка тартибда оғзаки суҳбат бўлиб ўтди. 

Кўрик танлов натижаларига кўра Миришкор туман ички ишлар бўлими бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари майор Хабибулло Мухаммадиев ғолибликни қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни эса  Ғузор туман ички ишлар бўлими бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Алимардон Рахимов ва Косон туман ички ишлар бўлими бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари майор  Асрор Бойназаров банд этди. 

Ғолиблар ғолиблик дипломи ва пул мукофоти билан тақдирланди. 

Энди танлов ғолиби мусобақанинг республика босқичида иштирок этади.

Text to speech