“Энг яхши китобхон”
Республика Маънавият ва маърифат
маркази вилоят бўлимида Қашқадарё вилояти Ички ишлар органлари ёш ходимлари
ўртасида “Энг яхши китобхон” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар
органларининг соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари ходимлари
иштирок этишди.
Ички ишлар органлари ёш
ходимларининг билими ва дунёқарашини ошириш, ўзбек ҳамда жаҳон бадиий
адабиётига бўлган қизиқишини уйғотиш интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида
ўтказилган кўрик-танловда ҳар бир соҳа хизмат, шаҳар-туман ички ишлар
бўлимларидан ўттизга яқин ёш ходимлар иштирок этди.
Кўрик-танловда ёш ходимлар “Буюк
матафаккир ва адиб” шартида ўзбек ва
жаҳон адабиёт намоёндалари ҳақидаги билимлари, тавсия этилган адабиётлар
бўйича ва тезкор савол-жавоблари бўича билимлари синовдан ўтказилди.
Кўрик танлов якунига кўра,
1-ўринни Касби туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори, капитан Машҳура
Мирзаева, 2-ўринни Ғузор туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори, лейтенант
Рамазон Ортиқов, 3-Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори, капитан
Бобир Носиров қўлга киритди.
Танлов ғолиблари диплом ва пул
мукофотлари ҳамда китоблар тўплами билан
тақдирланди.