22 Феврал 2024 йил
276
Назоратдаги шахслар билан профилактик тадбир
Ғузор туман ИИБда бўлим ЖХХ
Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, жазо ўтаб келаётган маҳкумлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда туман ҳокимлиги, ИИБ раҳбарияти, Ёшлар ишлари агентлиги,
бандлик ва меҳнат муносабатлари бўлими, диний идора вакиллари ҳамда бошқа
мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Кўлами кенг учрашувда назоратдаги
шахсларга ҳукуматимиз томонидан яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар
ҳақида тушунчалар берилди. Тадбирда назоратдаги шахсларнинг саволларига атрофлича жавоблар берилди. Якунда
туман бандлик ва меҳнат муносабатлари бўлими томонидан бир нафар маҳкумни ишга
жойлаштириш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Бу борадаги ишлар давом
эттирилмоқда.