7 Сентябр 2024 йил 483

“Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот илмда”

Қашқадарё вилояти ИИБда “Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот  илмда” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари ҳамда Қарши давлат университети ўқитувчиси иштирок этди. Уни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари - маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи, подполковник Талат Маматқулов очди.

Тадбирда сўз олган Қарши давлат университети катта ўқитувчиси, фалсафа фанлари доктори Ғайбулла Уралов ҳозирги таҳликали замонда навқирон авлодимиз, жондек азиз фарзандларимиз ҳаётига, уларнинг таълим-тарбиясига бир лаҳза ҳам лоқайд қарашга мутлақо ҳаққимиз йўқ, - деди. - Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсад йўлида дадил илгарилаб бораётган Янги Ўзбекистонда таълим тизими олдидаги мислсиз вазифалар ҳам бу бордаги мақсадларимизни янада теранлаштиради. Чунки биз интилаётган буюк мақсадларни амалга ошириш учун, аввало, юксак профессионал кадрлар – ўз ишининг чинакам усталари, ҳар қандай шароитда ҳам эл-юртимизга садоқатли ва жонкуяр инсонлар керак. Бугун ушбу масала мамлакатимиз тақдири ва келажагини, барчамизнинг ҳаёт-мамотимизни белгилайдиган энг масъулиятли ва шарафли ишга айланмоқда.

“Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир” дея улуғ маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий айтган бу пурмаъно сўзнинг моҳияти кейинги йилларда юртимизда “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” деган эзгу ғоя асосида амалга оширилаётган катта ишлар кўлами қадар кенг қулоч ёймоқда.

Шу ўринда сўнгги йилларда юртимизда юзлаб замонавий мактаблар барпо этилгани, 11 йиллик мактаб таълими тизими тиклангани, улуғ алломалари¬миз – Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад Хоразмий номидаги иқтидорли болалар мактаблари, Ҳамид Олимжон ва

Зулфия, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ибро¬йим Юсупов, Исҳоқхон Ибрат, Муҳаммад Юсуф, Ҳалима Худойбердиева номлари билан аталган ижод мактаблари, “Темурбеклар мактаби”, Президент мактаблари, хусусий мактаблар сингари янги ва замонавий намунадаги таълим даргоҳлари ташкил этилиши ҳам ҳар жиҳатдан сифатли таълим-тарбия олиш борасида янги имкониятлар беради, албатта.

Президентимизнинг «2022–2026-йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони ва «Халқ таълимини ривожланти-ришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори соҳадаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий-меъёрий асосларини мустаҳкамлаш баробарида, амалга оширилаётган янгиланишларга дастуриламал вазифасини ўтамоқда.

Закий бобомизнинг “Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот илмда”, дея билдирган ҳикмати бугун амалда ўз исботини топмоқда.

Text to speech