«Наврўз» умумхалқ байрами муносабати билан бир гуруҳ ички ишлар ходимлари тақдирланди
Қашқадарё вилояти ИИБда Наврўзи олам байрами муносабати билан байрам тадбири тбўлиб ўтди. Унда бошқарма соҳавий хизматлари шахсий таркиби, фахрийлар, боқувчисини йўқотганлар, хизмат бурчини бажариш чоғида вафот этган ички ишлар органларининг мард ўғлонлари оила аъзолари иштирок этишди.
Тадбирни бвилоят ИИБ бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев очиб, Наврўз байрами муносабати билан Ички ишлар вазирининг соҳа ходимларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Сўнгра, Ички ишлар органларидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари, мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш ишларига қўшган муносиб ҳиссалари ҳамда 21 март – “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг буйруғига кўра мукофотланган ходимларга «Аъло хизматлари учун», I-II-III даражали «Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун» кўкрак нишонлари, «Фахрий ёрлиқ», эсдалик қўл соати ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.
Бундан ташқари, 2022-йилнинг 10-13-март кунлари “Қўл жанги” спорт тури бўйича Фарғона шаҳрида ўтказилган “Ўзбекистон кубоги” мусобоқаларида аёллар ўртасида 64 кг вазн тоифасида ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллаганлиги учун Қарши шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сон ички ишлар бўлими профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси Ўғилой Жуманова Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг қимматбаҳо совғаси билан тақдирланди.
Шунингдек, муқаддам содир этган жинояти учун жавобгарликдан қочиб, қидирувда бўлган шахсни ушланишида жонбозлик кўрсатиб, хизмат вазифасини бажаришда виждонан ва сидқидилдан ёндошганлиги учун Қарши шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сон ички ишлар бўлими профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси Мехриддин Бозоров бошқарма бошлиғининг пул мукофоти билан тақдирланди.