23 Март 2021 йил 531

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Қашқадарё вилояти ИИБ П ва ЖИЭБ 2-сон жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар рағбатлантирилди

 

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 июндаги ЎҚР-625-сон "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган ўзгариш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга нисбатан рағбатлантириш чораларини қўллаш бўйича коммисия томонидан меҳнатга, ўқишга виждонан ёндашаётган, яхши ҳулқи билан бошқа маҳкумларга ўрнак бўлаётган, жамоат ишлари ва тарбиявий тадбирларда фаол иштирок этаётган ҳамда тартибот қоидаларига доимий равишда риоя этиб келаётган маҳкумларга нисбатан ташаккурнома, навбатдан ташқари телефон орқали сўзлашув, посилка ва бандерол олиш ҳуқуқи берилди ҳамда муқаддам берилган интизомий жазаси муддатидан олдин бекор қилинди.

Text to speech