12 Феврал 2022 йил 792

''Навоий ва Бобур ворислари”

Aдабиёт инсонни гўзалликка етакловчи, маънавий ва руҳий оламини бойитувчи, покловчи қудратли воситадир. Шеъриятга ошно бўлиш, бадиий асарларни мутолаа қилиш ёш авлод қалбида эзгулик, олижаноблик ва инсонийлик туйғуларини камол топтиради. Зотан, она тилига, адабиётга муҳаббат – бу Ватанга,миллатга муҳаббатдир.
Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейида ўзбек мумтоз адабиётининг буюк вакиллари Aлишер Навоийнинг 581 йиллиги ва шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан “Навоий ва Бобур ворислари” номли ғазалхонлик кечаси ўтказилди. Халқимизнинг буюк сиймолари таваллуд санаси муносабати билан ташкил этилган тадбирда лицейнинг 1-2 ва 3-курс ўқувчиларидан иборат “Назм”, “Наво” ва “Тожмаҳал” жамоалари улуғ аждодларимизнинг ибратли ҳаёти, бой ижодий мероси ҳақида олган билимларини, санъатга бўлган иқтидор ва қобилиятларини намойиш этдилар. Шоирона руҳда ўтказилган ушбу назмий мушоирада ўқувчилар ижросида Навоий ва Бобур қаламига мансуб дурдона ғазаллар, рубоийлар ифодали айтилди. Ижро этилган куй ва қўшиқлар, жозибали рақслар барчада яхши таассурот қолдирди.

Text to speech