9 Феврал 2023 йил 323

Навоий ва Бобур меъроси беқиёс маънавий хазина  

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлимида буюк мутафаккир, давлат арбоби ва шоир Алишер Навоий тавллудининг 582 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари, бошқарма Фахрийлар кенгаши, вилоят Ёзувчилар уюшмаси, Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Қарши тумани ички ишлар бўлими ходимлари, Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлими ходимлари, ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейи ўқувчилари иштирок этишди.  

Тадбирни вилоят ички ишлар бошқармаси маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошиғи ўринбосари подполковник Шермуҳаммад Муслимов очди.

Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Лола Саодатова сўзга чиқиб, буюк мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий ва  шоҳ ва шоир Бобурнинг фалсафий ва илмий асарлари маънавиятимизни бойитишда бебаҳо хазина эканлигини таъкидлади. 

Алишер Навоийнинг асарлари жуда кўп ва улар ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жуда қўл келади. Жумладан, инсон камолоти, унинг маънавий қадриятлар ҳақидаги халқ оғзаки ижоди ёшларда миллий ва умуминсоний фазилатларни таркиб топтиришда, кундалик фаолиятларида доим амалга ошириб боришлари учун энг қулай воситадир. Шоирнинг асарлари, тазкира ва бошқа асарларида инсонни ахлоқ-одоби, уни комиликка етакловчи маънавий дунёсини бойитиш борасида инсоний қадриятлар ибратли сатрларда ифодаланган.

Жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймо Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида бутун дунёда маълум ва машҳурлиги, унинг беқиёс илмий-ижодий мероси нафақат миллий маданиятимиз ва халқимиз адабий-эстетик тафаккурининг шаклланишида, балки жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эгалиги таъкидланди.

Ёшларнинг маънавий-маърифий  сифатларини онги ва тушунчаларини бойитишда муҳим аҳамият касб этувчи тадбир иштирокқиларда катта таассурот қолдирди.

Text to speech