8 Феврал 2025 йил
680
Навоий мероси – миллат хазинаси
Қашқадарё вилояти ИИБда “Навоий мероси – миллат хазинаси” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ раҳбарияти, таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари, Қарши ДУ ўқитувчиси иштирок этди. Уни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Талат Маматкулов очди.
Кун тартибидаги мавзу юзасидан Қарши ДУ ўқитувчиси, доцент Рашид Жумаев маъруза қилди.
Тадбирда бошқарма ТБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Яшин Худойбердиев қонунчиликдаги ўзгаришлар, ММИ ва КБТХ бўлим бошлиғи, майор Достон Бўриев касбий ва жанговар тайёргарликни ошириш, ТҚХ Киберхавфсизлик бўлими катта мутахассиси капитан Сухроб Мухаммадиев “Замонавий кибержиноят турлари ва улардан огоҳ бўлиш” мавзусида иштирокчиларга маълумотлар берди.