Навоий асарлари беқиёс маънавий хазина
Республика Маънавият ва маърифат
маркази Қашқадарё вилоят бўлимида буюк мутафаккир, давлат арбоби ва шоир Алишер
Навоий тавллудининг 583 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб
ўтди. Унда Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари, бошқарма
Фахрийлар кенгаши, вилоят Ёзувчилар уюшмаси, Қарши шаҳар ички ишлар органлари
фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари иштирок этишди.
Тадбирни вилоят ички ишлар
бошқармаси маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошиғи
ўринбосари подполковник Шермуҳаммад Муслимов очди.
Тадбирда сўзга чиққанлар буюк
мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг фалсафий ва илмий асарлари
маънавиятимизни бойитишда бебаҳо хазина, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида
тарбиялашда жуда қўл келади. Жумладан, инсон камолоти, унинг маънавий
қадриятлар ҳақидаги халқ оғзаки ижоди ёшларда миллий ва умуминсоний
фазилатларни таркиб топтиришда, кундалик фаолиятларида доим амалга ошириб
боришлари учун энг қулай воситадир. Шоирнинг Хамса ва бошқа асарлари, тазкира
ҳамда рубоийларида инсонни ахлоқ-одоби, уни комиликка етакловчи маънавий
дунёсини бойитиш борасида инсоний қадриятлар ибратли сатрларда ифодаланган.
Ёшларнинг маънавий-маърифий сифатларини онги ва тушунчаларини бойитишда
муҳим аҳамият касб этувчи тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.