Навбатдаги ўқув йиғинига Қашқадарё вилояти Шахрисабз шаҳар, Китоб тумани ёш хотин-қизлари жалб қилинди
Қашқадарё вилояти ИИБ ва
ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари ҳамкорлигида вилояти уюшмаган ёшлари учун “Янги Ўзбекистоннинг ватанпарвар ёшлари” шиори остида ўқув йиғинлари давом эттирилмоқда. Навбатдаги ўқув йиғинига Қашқадарё вилояти Китоб тумани ёш
хотин-қизлари жалб қилинди. Тадбирда хотин қизларга “Ватан ва
даҳлдорлик тушунчаларининг мазмун-моҳияти ҳамда инсон тақдиридаги ўрни”, “Ўзбек халқи шонли тарихидаги буюк ватандошларимизнинг ибратли ҳаёти ва ёшлар тарбиясидаги аҳамияти”, шунингдек “Виртуал макондаги кибертаҳдидларнинг ёшлар онгига таъсири ва салбий оқибатлари”, “Мустақиллик – ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқариш имкони” мавзулари бўйича маъруза семинар-тренинглар ташкил этилди. Ўқув йиғинида Қашқадарё вилояти Китоб тумани сектор раҳбарлари иштирок этди. Улар томонидан ёш хотин қизларнинг саволларига батафсил жавоб берилди. Тадбир якунида, ўқув йиғинида фаол иштирок этган 10 нафар ёш
хотин қизларга ташаккурномалар тантанали равишда топширилди.