Навбатдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарияти томонидан сайёр қабул ўтказилди
Навбатдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
раҳбарияти томонидан сайёр қабул ўтказилди
Китоб туманида жойлашган Давлат хизматлари
марказида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарияти томонидан сайёр
қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда вилоят ички ишлар
бошқармси бошлиғининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Ражапов 7 нафар фуқароларнинг мурожаатларини қабул
қилди.
Қабулда ички ишлар органларининг тергов ва профилактика хизмати томонидан олиб
борилаётган суриштирув ҳаракатлари ва
бошқа масалаларга оид мурожаатларнинг 3 таси жойида ижобий ечим топди. Текшириш
учун вақт талаб этиладиган мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.
Жумладан, қабулда паспорт олиш ёшига етган 3 нафар китоблик ёшларга
фуқаролик ИД-карталари, беш нафар ёшларга субсидия асосида ноутбуклар тантанали
равишда топширилди.
Бошқарма раҳбарияти томонидан
жойларда сайёр қабуллар давом эттирилмоқда.