15 Феврал 2025 йил
1596
Навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
Касби туман "Халқ қабулхонаси"да туман ҳокими ўринбосари Туроп Турсунов, туман ИИБ бошлиғи Отабек Рахимов, туман Халқ қабулхонаси мудири Шерзод Аҳмедов, алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида фуқаролар мурожаатлари тингланди.
Қабулда фуқароларнинг соғликни тиклаш, ижтимоий кўмак, уй-жой, коммунал
соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, бандлик ва бошқа масалаларга оид
мурожаатлари ўрганиш учун қабул қилинди.
Баъзи фуқароларга қабул жараёнида ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса,
қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар тегишли ташкилотларга йўналтирилиб,
ижроси назоратга олинди.