1 Ноябр 2022 йил 329

НАВБАТДАГИ БИТИРУВЧИЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 23 май кунидаги фармойишига асосан, Қарши шаҳридаги ҳарбий шаҳарчада вилоят ички ишлар бошқармасининг туман-шаҳар ички ишлар органларида хизмат қилаётган профилактика инспекторлари босқичма-босқич ўқув йиғинида иштирок этмоқда.  

Профилактика инспекторларининг жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, соҳага оид меъёрий буйруқ ва қонунларни янада чуқур ўрганиш мақсадида ташкил этилган ўқув йиғинида ҳарбий тартиб-интизом шароитида жисмоний ва жанговар тайёргарлиги ҳам оширилмоқда.      

Яқинда Ихтисослаштирилган ўқув-амалий курсларини битирган профилактика инспекторларига белгиланган намунадаги сертификатларни тантанали равишда топширилди.

Text to speech