11 Январ 2025 йил 596

Навбатчилик қисми ходимларининг амалий кўникмалари оширилди

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида бошқарма Ташкилий бошқарма Навбатчилик қисми ва унинг шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида хизмат олиб бораётган ходимлар билан ўқув семинари бўлиб ўтди. Семинарда соҳада кечаётган ислоҳотлар,  соҳа ходимларининг касбий маҳорати, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш, навбатчилик қисмига тушган хабарларга асосан тергов тезкор гуруҳини воқеа жойига чиқариш, фош этилмаган жиноятларни "иссиқ изи"да фош этилишини ташкил этиш, соҳавий хизматлар билан маълумотлар алмашинувида тезкор усулларни қўллаш, тизимга жорий этилган ИТ-технологиялардан самарали фойдаланиш усуллари тўғрисида иштирокчиларга тегишли маълумотлар берилди. Соҳа ходимларига ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича  масъул ходими томонидан қонунчилик ва хизмат интизомига  риоя этиш борасида тавсия ва таклифлар берилди. Бошқарма ЮТБ ходимлари томонидан қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгартишлар иштирокчилар эътиборига етказилди. Саф тайёргарлиги машғулоти давомида ходимларни гуруҳ ва якка тартибда саф элементларини бажариш тажрибаси бойитилди.

Тадбир якунида ходимларнинг АКМ ва ПМ жанговар қуролларни тўлиқсиз қисмларга ажартиш ва йиғиш бўйича амалий кўникмалари оширилди. Соҳа ходимларини касбий маҳорати оширишга қаратилган ўқув семинари иштирокчиларнинг билими ва тажрибасини бойитди.

Text to speech