26 Апрел 2024 йил 565

“Намунали оила” кўрик-танлови

“Соғлом оила – соғлом жамият” ғоясини ҳаётга татбиқ этиш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш, наъмунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида Қашқадарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг оилалари ўртасида “Намунали оила” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Кўрик-танловда вилоят Ички ишлар органлари соҳа-хизматлари, шаҳар-туман ички ишлар бўлимида хизмат олиб бораётган етти нафар ходимларнинг оила аъзолари иштирок этишди. 

Уч  шарт “Таништириш”, “Бу менинг оилам”  ва “Биз китобхон оиламиз” йўналишларида бўлиб ўтган танловда иштирокчилар бор маҳорат ва тажрибаларини ишга солиб курашдилар. 


Иштирокчи оилаларнинг аъзоларини, оиладаги урф-одатлари, намунали жиҳатлари, эришган ютуқларини акс эттирган ҳолда шеърий ва саҳна кўринишлари тарзида ўзларини таништириши, оилавий фотосуратлардан иборат электрон фотоальбом ҳамда ўзларининг жамиятда тутган ўрни, касби, севимли машғулоти, ўзаро оилавий муносабатлари, оиладаги   анъана ва қадриятларини акс эттирувчи видеоролик ҳамда ўзбек ва жаҳон адабиёти намоёндалари, буюк мутафаккир ва адиблар қаламига мансуб 10 та бадиий асарларнинг мазмун-моҳияти, ғояси ва аҳамияти бўйича саволлар асосида қатнашчиларнинг  китоб ўқишга бўлган қизиқишлари синовдан ўтказилди.

Қизғин баҳс-мунозара асосида кечган кўрик-танловда Ғузор тумани ички ишлар бўлими катта инспектори, сафдор Ўткир Хуррамовнинг оиласи 3-даражали диплом ва 1 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти, Яккабоғ тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори, майор Матлабжон Бобомуродов 2-даражали диплом ва 2 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.

Танловда барча шартларга аъло даражада жавоб бериб, мутлоқ ғолибликни Миришкор тумани ички ишлар бўлими ходими капитан Салохиддин Холиқовнинг оиласи 1-даражали диплом ва 3 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланиб, “Намунали оила” кўрик танловининг республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини ҳам қўлга киритди.


Text to speech