28 Март 2024 йил 239

Намунали фахрийлар билан учрашув


Ички ишлар органларида узоқ йиллар намунали хизмат қилиб, обърў-эътибор билан фахрийликка чиққан инсонлар кўпчилик. Уларнинг хизмат ва ҳаёт йўли ёшлар учун ибрат мактаби. Бу тоифа инсонларнинг намунали ва шарафли хизмат фаолиятини фуқаролар, айниқса, ёш ходимларга кенг тарғиб қилиш орқали тизим имижини ошириш борасида Қашқадарё вилояти ИИБда бир қатор ибратга молик ишлар, қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Яқинда вилоят ИИБда ички ишлар органларида узоқ йиллар сабот билан намунали хизмат қилиб фахрийликка чиққан, бошқарма Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Содиқ Исломов ва бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси, истеъфодаги подполковник Зокир Обиловнинг хизмат фаолияти ва эришган натижалари борасида “Фаъхрийлар - фахримиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда фахрийлар хизмат йилларидаги фаолиятида учраган  қийинчиликлар ва муаммоларни қандай енгиб ўтгани, машаққатли ва шарафли хизматнинг ўзига хос ижобий томонлари хусусида ёшларга сўзлаб беришди.

Бир сўз билан атганда, фахрийлар тажрибаси, улар босиб ўтган хизмат йиллари ёшлар учун мактаб. Ўз навбатида фахрийлар ўз тажриба ва малакаларини ёшларга сўзлаб бериб, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этмоқда.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech