13 Июл 2021 йил 503

Нафсига қул фирибгар

Ғузор тумани Авғонбоғ МФЙда яшовчи Х.Б. фирибгарликнинг анча-мунча ҳадисини олиб улгурган экан. У фирибини ишга солиб, тузоғига туширган одамларни алдаб, уларнинг кўп миқдордаги пулларини “ҳазм” қилиб юборган. Оқибатда Деҳқонобод тумани ИИБ томонидан унга нисбатан Ўз Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Қилғиликни қилиб қўйган Х.Б. жавобгарликдан қутулиш учун яширинди. Аммо изқуварларнинг тезкор тадбирлари натижасида қочоқ Деҳқонобод туманида тезда қўлга олинди. Энди бир айби икки бўлган, фирибгар қонун олдида жавоб беришга мажбур.

Text to speech