11 Август 2023 йил 709

Нафақахўр ўғри

Эрталаб автомобилларга суюлтирилган газ қўйиш шохобчасига ишга келган Муборак тумани “А.Навоий” МФЙда яшовчи С.Рузимурод  мижозларга хизмат кўрсатишни бошлади. Иш билан андармон бўлиб, “Самсунг J2” русумли уяли телефон аппаратини қўйган жойида унутиб қолдирди. Орадан бир муддат ўтиб, телефонини тополмагач, вилоят ИИБнинг 102 хизматига бу ҳақда хабар берди.

Ҳолат юзасидан Муборак туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида телефонни Муборак тумани “Қурувчилар” МФЙда яшовчи, нафақахўр Р.Насриддин олганлиги аниқланиб, ундан “Самсунг J2” русумли уяли телефон аппарати тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. 

Муборак туман ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech