“НАФАҚАГА ЧИҚАРИБ ҚЎЯМАН”
Жамиятда ҳар бир ишни амалга оширишнинг ўз қонун қоидаси бор. Аммо айрим фуқаролар ё ҳуқуқий билимсизлик ёки эриночқлик туфайли ўзгалар ёрдамига ишонади. Бу ҳолат ўзгалар сармоясини туя қилишга одатланган шахслар учун айни муддао.
Косон тумани “Арабхона” МФЙда яшовчи Б.М.2020 йилнинг ёз ойларида кўриш қобилияти пасайганлиги сабабли ногиронлик нафақаси олиш учун тегишли ҳужжатлар тайёрлаб юрганида таниши “Арабхона” МФЙда яшовчи Р.Н. билан учрашиб қолади. Гап орасида Б.М. Р.Н.га мақсадини айтганида у ногиронлик нафақасига чиқариш учун таниши борлигини айтади.
Натижада Косон туманида яшовчи, муқаддам судланган Ш.З. Б.М.га “агар сиз менга 4.000.000 сўм берсангиз, ҳужжатларингизни камчиликларини тўғрилаб 1.000.000 сўм атрофида нафақага чиқариб бераман” деб, отаси Ғ.М. дан 2.500.000 сўм пулларни олади. Орадан бир йил ўтса ҳамки нафақадан дарак бўлмагач бу ҳақда Косон туман ИИБа ариза берди.
Ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.