“Нақшбандия фестивали”
Жорий йилнинг 31-январь ва 7-февраль кунлари республикамизнинг Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги Нақшбандия тариқатининг Олтин Силсила пирларини зиёратгоҳлари бўйлаб “Нақшбандия фестивали” зиёрат тадбирлари бошланди. “Нақшбандия фестивали” доирасида Шаҳрисабз шаҳар ҳамда Китоб туманларида 2-3-февраль кунлари зиёрат тадбирларини юқори савияда ташкил этиш, хорижий меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан соҳавий хизматлар ва ҳудудий ИИБлар билан ҳамкорлик чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ходимлар вазифадор қилиниб, ташриф объектларида хизмат ўталмоқда. Малайзия, Индонезия, Сингапур, Ҳиндистон, Бруней ва Туркия давлатларидан келган 160 нафарга яқин зиёратчилар Сурхондарё вилоятидан кутиб олиниб, Шаҳрисабз шаҳридаги “Мақом плаза” меҳмонхонасига жойлаштирилди. Бугун хорижий зиёратчилар Китоб туманидаги “Шайх Муҳаммад Имканагий” ва “Шайх Муҳаммад Дарвеш Вахшуворий” мақбараларида бўлиб, зиёрат амалларини бажаришади.
Фестиваль давом этмоқда.