НА ПУЛ, НА МАШИНАЛИ БЎЛДИ
Қарши шаҳар “Комилон” МФЙда яшовчи уй бекаси Р.Н. яхши ниятлар билан автомашина олиш учун пул йиққанди. Унинг бу ниятидан хабар топган Қарши тумани “Ўзбекистон Мустақиллиги” МФЙда яшовчи А.Ш. ва “Батош” МФЙда О.Ш. ва Қарши шаҳар “Қарлиқбоғот” МФЙда яшовчи Д.С.лар 2020 йил 11 июнь куни унинг уйига келиб, “Каптива” автомашинани сотиш учун келишади. Натижада уларнинг ваъдаларига ишониб, автомашинани сотиб олиш учун 250.000.000 сўм пулларни беради. Орадан бир неча кун ўтиб, “Каптива”ни номига ўтказиб олмоқчи бўлганида ушбу автомашини тақиқда эканлигини билади. На пули, на машинани номига ўтказиб оломагач, бу ҳақда Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБга пулларни олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Шу ўринда дуч келган одамга ишини битириб бериши ёки автомашинасини сотиб олиш учун ҳужжатларни расмийлаштирмасдан сармоясини бермасликлари тўғрисида фуқароларни огоҳлантирамиз.