16 Ноябр 2024 йил 1037

“Музейга саёҳат”

ИИВ Қашқадарё академик лицей ўқувчилари Қарши шаҳрида жойлашган “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига саёҳат уюштиришди. Саёҳат давомида “1940-1950-йилларида Ўзбекистон жанубида амалга оширилган сиёсий қатағонлар”, “1980-йиллардаги пахта иши бўйича қатағон қилинганлар” шахслар фаолияти билан танишишди.

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг: Мустабид тузум даврида халқимизнинг қадр-қиммати, инсоний шаъни ҳамда ғурури оёқ ости қилинган. Шундай таббарук жойнинг қамохонага айлантирилгани бунга мисол. Биз бугун мамлакатимизда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ота-боболаримизни улуғлашга алоҳида эътибор қаратяпмиз” деган гаплари кишини таъсирлантиради.

Ушбу тадбирда лицей ўқувчиларни Ватанга садоқат ва муҳаббат, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ички ишлар органларига бўлган қизиқиши янада ошди.

Саёҳат ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. 

Text to speech